05:13 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
706 0 0

Америкалик телеюлдуз ва ишбилармон Хлои Кардашьян унинг оиласи 42 йил ичида биринчи марта рождество базмини бекор қилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Америкалик теле-юлдуз ва ишбилармон Хлои Кардашьян, унинг оиласи 42 йил ичида биринчи марта рождество базмини бекор қилганини маълум қилди.

"Калифорнияда коронавирус билан вазият назоратдан чиқиб кетмоқда. Шу сабабли биз бу йил Рождество байрамини ўтказмасликка қарор қилдик. Бу 1978 йилдан бери илк бор. Жуда ачинарли, аммо ҳозирда соғлиқ ва хавфсизлик биринчи ўринда! Пандемияга жиддий эътибор бериш керак", - деб ёзди у Twitter’да.

People нашри таъкидлаганидек, Кардашиан опа-сингилларининг онаси Крис Женнер Рождество арафасида 1970-йилларда дабдабали байрамларни ташкил қила бошлади. 2018 йилдан бошлаб унинг қизлари буни ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни америкалик супермодель Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонлаганди. Туғилган куни нишонлаш мақсадида хусусий оролни ижарага олиниб, катта базм уюштирди. Коронавирус пандемияси вақтида дабдабали базм уюштиргани учун кўплаб интернет фойдаланувчилари уни танқид қилишганди.

Асосий мавзулар