Россия сайёҳлари учун айрим давлатлар чегаралари 2021 йил кузигача ёпиқ бўлиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПассажиры в международном аэропорту Шереметьево в Москве
Пассажиры в международном аэропорту Шереметьево в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат Россиянинг Европа давлатлари билан чегараларни ёзги мавсумдан кейин, 2021 йил сентябрда очиш мумкин бўлади, деб тахмин қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россиянинг Европа билан чегаралари катта эҳтимол билан август-сентябр ойларига қадар ёпиқ бўлади, деди журналистларга Россия сайёҳлик саноати иттифоқи президенти Андрей Игнатьев. РИА Новости.

Пассажиры в международном аэропорту Шереметьево в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия сайёҳлари учун айрим давлатлар чегаралари 2021 йил кузигача ёпиқ бўлиши мумкин

"Ўйлаймизки, чет эллик шериклар билан бўлган суҳбатлардан келиб чиқиб, Европа билан чегаралар август-сентябр ойларига қадар ёпиқ бўлади. Уларнинг ҳукуматлари Европанинг Россия билан чегараларини ёзги мавсумдан кейин очиш мумкин деган фикрда. Бу оптимистик сценарий", - деди у.

Игнатьев таъкидлашича, пандемия туфайли Россияда чет элликлар билан ишлаган туроператорлар зиён кўрди. Унга кўра, бу йил улар деярли барча мижозларини, 95-97 фоизини йўқотдилар.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида коронавирус таҳдиди туфайли Россия халқаро рейсларни ёпганди. Фақат мамлакат фуқароларини олиб кетиш парвози амалга оширилди. Август ойининг бошидан парвозлар аста-секин тиклана бошлади. Хусусан, Туркия, Буюк Британия, Швейцария, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея ва Япония билан авиа-қатнов қайта йўлга қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0