06:35 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1385)
325 0 0

Туркия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олмайди, чунки у лозим бўлган лаборатория амалиётига мос келмайди - Туркия соғлиқни сақлаш вазири.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Туркия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олмайди, чунки у лозим бўлган лаборатория амалиётига мос келмайди, деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожа. РИА Новости хабарига асосан.

"Муаммо шундаки, Россия вакцинаси GLPга (лозим бўлган лаборатория амалиёти) мос келмайди, шунинг учун у бизнинг эътиборимиздан четда қолди", - дея вазир сўзларини келтирди Haberturk нашри.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини синовдан ўтказиш натижалари унинг самарадорлиги ва ишончлилигини кўрсатди, у албатта пандемияга қарши курашда муҳим рол ўйнайди”, - деб айтди Песков.

Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармасидаги манба РИА Новостига маълум қилишича, Туркия билан “Спутник V” вакцинаси бўйича музокаралар давом этмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1385)
Теглар:
Россия, Туркия, коронавирус пандемияси, вакцина

Асосий мавзулар