Россия сўнгги 10 йил ичида илк бор НАТО билан ҳарбий машқ ўтказади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРепетиция парада ко Дню ВМФ в городах России
Репетиция парада ко Дню ВМФ в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги 10 йил ичида илк бор Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемалари НАТО давлатлари, шу жумладан АҚШ ва Буюк Британия билан биргаликда машқ ўтказади.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Сўнгги 10 йил ичида илк бор Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемалари НАТО давлатлари, шу жумладан АҚШ ва Буюк Британия билан биргаликда машқ ўтказади, маневрлар феврал ойида Покистон соҳиллари яқинида ўтказилади.

Вертолет Ми-26 - Sputnik Ўзбекистон
"Учар танк ва супер овчи": рус жанговар вертолётлари Кавказ томон йўл олди

АМАН-2021 машқларида Покистон денгиз флоти ва Россия денгиз флоти кемаларидан ташқари АҚШ ҲДК, Буюк Британия, Хитой Халқ Республикаси, Япония, Туркия, Филиппин, Малайзия, Шри-Ланка ва Индонезия ҳарбий денгиз кучлари иштирок этади.

Машқлар 2021 йил феврал ойида Карачининг акваториясида ўтказилади. Россия ҳарбий-денгиз кучларидан фрегат, патрул кемаси, қутқарув кемаси, ҳарбий денгизлар бўлинмаси, миналардан тозалаш гуруҳи ва вертолёт қатнашади.

Россия ҲДК кемалари сўнгги марта Шимолий Атлантика алянси кемалари билан биргаликда 2011 йилда Испания соҳиллари яқинида "Болд Монарх" машқини ўтказишганди.

 

Янгиликлар лентаси
0