07:59 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
177 0 0

Янги касаллик деярли бутун дунёни қамраб олди. Энг кўп ҳолатлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошди, деб хабар бермоқда федерал ҳукумат, шунингдек, ОАВ ҳамда бошқа очиқ манбалардан маълумотларни тўпловчи американинг Жон Хопкинс университети.

Университет маълумотларига кўра, 12 декабр ҳолатига кўра, дунёда коронавирус инфекциясига чалинган инсонлар сони 70 131 911 кишига етган. Улардан 1,5 миллиондан ортиғи вафот этган. 45 миллиондан кўпроғи соғайган.

Ўзбекистонда инфекцияга чалинганлар сони 74 664 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 71 921 (97%и) соғайган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.

Янги касаллик деярли бутун дунёни қамраб олди. Энг кўп ҳолатлар АҚШ (15,8 млн дан ортиқ), Ҳиндистон (9,7 млн дан ортиқ) ва Бразилияда (6,7 млн дан ортиқ) қайд этилган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)

Асосий мавзулар