Россия ва Арманистон мудофаа вазирлари Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСело Тагавард в Нагорном Карабахе
Село Тагавард в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арманистон Мудофаа вазирлиги таъкидига кўра, 12 декабрь куни Озарбайжон бўлинмалари Қорабоғнинг Гадрут туманидаги Хин Тахер ва Хцаберд қишлоқларига ҳужум қилган.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Арманистон мудофаа вазири Вагаршак Арутюнян Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Арманистон вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Россия Федерациясида хизмат сафари билан бўлиб турган Арутюнян Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда масалани (Қорабоғдаги вазиятни – таҳр.) муҳокама қилди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Парад победы в Азербайджане  - Sputnik Ўзбекистон
Бокуда Ғалаба паради, Ереванда эса норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Арманистон Мудофаа вазирлиги таъкидига кўра, 12 декабрь куни Озарбайжон бўлинмалари Қорабоғнинг Гадрут туманидаги Хин Тахер ва Хцаберд қишлоқларига ҳужум қилиб, Хин Тахер қишлоғига кирган ва Хцаберд қишлоғига яқинлашган. Арманистон томонининг таъкидлашича, арман томонидан олти киши жароҳатланган, озарбайжон томонидан эса ўлганлар ва ярадорлар бор.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғдаги ўт очмаслик режимига риоя қилинаётганини маълум қилган.

Россия тинчликпарвар кучлари штаби вакилининг кейинчалик журналистларга маълум қилишича, Тоғли Қорабоғдаги Гадрут туманида отишмадан сўнг можаро иштирокчиларига ўт очмаслик режимига тўлиқ риоя қилиш талаби етказилган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ бўйича битим ўзи учун жуда оғир қарор бўлганини айтди, лекин бошқа чора бўлмаганини таъкидлади. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев келишув имзоланишини Арманистоннинг таслим бўлиш деб атади.

Янгиликлар лентаси
0