Путин Байденни президент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади

© REUTERS/Jim BourgДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси янги сайланган Америка президенти Жо Байденга муваффақият тилади ва у билан ҳамкорлик ва мулоқотга ҳозирлигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Жо Байденни АҚШ президенти сайловларидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Россия етакчиси янги сайланган Америка президенти Байденга муваффақият тилади ва Россия ва Америка келишмовчиликларга қарамасдан кўплаб муаммолар ва чақириқларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкинлигига умид билдирди.

“Ўз томонимдан Сиз билан ҳамкорлик ва мулоқотга тайёрман”, - дейилган табрикда.

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) 306 та овозига эга бўлган. Президентликка сайланиш учун уларнинг 270 овози етарли ҳисобланади.

Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Байден президент бўлиш учун сайловчилар ҳайъатининг етарли овозини олди

Шу тариқа сайловчилар ҳайъати мамлакатда бўлиб ўтган овоз бериш якунларини тасдиқлади, унга кўра Байден АҚШнинг 46-президенти бўлади.

Дональд Трамп мағлубиятни тан олмаяпти ва натижалар устидан шикоят келтирмоқда, аммо ҳозирча ҳеч бир суд уни қўллаб-қувватламади.

Унинг инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтиши керак.

Янгиликлар лентаси
0