06:27 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
1143 0 0

Елбаси таъкидига кўра, ушбу иттифоқ инсонларнинг миллий келиб чиқиши бўйича ажралишни англатарди ва бунинг ортидан улкан муаммолар юзага келиши тайин эди

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти "Портретга чизгилар" ҳужжатли фильмининг иккинчи серияси эфирида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қандай ташкил топгани тарихи ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.

"Биз ўзи шундоқ ҳам амалда мустақил эдик, чунки бошқа ҳамма биздан мустақил бўлган. Россия ўзини мустақил деб эълон қилди. У СССР ўзаги эди. У сигнал бергач, ҳамма эълон қила бошлади. Биз ёлғиз ва мустақиллигимизча қолдик. Ҳеч қандай уруш, муштлашувларсиз. Шундай давлат тепасида бўлиб қолдим. Бошқалар ҳам худди шундай вазиятда эди. Лекин бизни шароит оғирроқ эди. Бундан чиқиш керак эди", - деб ҳикоя қилган Назарбоев.

Қозоғистон биринчи президентининг хотирлашича, 1991 йилда энг асосий вазифа орттирилган мустақилликни сақлаб қолиш бўлган. Назарбоев унга Ашхободда Туркистон давлатлари иттифоқини ташкил этиш таклифи билдирилганини ёдга олади.

"Мен бу ғоядан воз кечдим. Бу этник масала туфайли ажралишни англатарди. Бунақаси кетмайди, дедим. Шунча йиллар давомида бирдам яшаб, энди бундай иттифоқни ташкил этсак - тўқнашувлар ва ўзаро тушунмовчилик юзага келиши муқаррарлигини айтдим. Ўшанда Ельцин бир неча маротаба қўнғироқ қилган. Москвада биз бирор қарорга келган-келмаганимиз борасида жуда ташвиш тортишарди", - деган Назарбоев.

Айтишича, у Борис Ельцинга Алматида ўн кундан кейин учрашишни таклиф қилган. Айнан ўша куни Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари ташкил топган.

"Сал олдинги воқеа. Биз олдиндан тўпланиб, келишганмиз. Қозоғистон, Россия, Украина. Нима қилиш керак, деган масала ўртага ташланган эди. Атрофда ҳаммаси барҳам топаётганди-да. Шунда СССР иқтисодиётининг асосий қисми тўпланган тўртта давлат иттифоқини эълон қилиш ғояси туғилди. Кейин эса бошқаларга - истасангиз, қўшилинг, демоқчи эдик. Бошқаларни ҳам назарда тутувчи янги иттифоқни яратиш эди, мақсад. Аммо бундай таклиф билан Горбачёвнинг олдига ким ҳам борарди? Ельцин бош тортди, Украина президенти ҳам рад этди. Ҳибсга олишларидан қўрқди. Мени юборишди", - деб ҳикоя қилади Назарбоев.

Унинг айтишича, Горбачёв бу ғоядан воз кечган, унинг муаллифлари давлат тўнтариши уюштиришмоқчи эканлигини тахмин қилган.

"Беловеж, алмати битимлари - бунинг натижаси. МДҲ шундай ташкил топган. 1994 йилда у ишламаяпти, деган фикрга яқин келдик. У ҳозир ҳам ишламаяпти, гарчи МДҲ барҳам топмаган, президентлар учрашиб туришган бўлса ҳам. Шундан кейин мен Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида янада яқинроқ интеграллашувни таклиф қилган эдим", - деган Елбаси.

Асосий мавзулар