13:22 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Дунёда
Ҳавола олиш
39310

Аввалроқ республикачиларнинг сенатдаги етакчиси Митч Макконнелл президент сайловларида Жо Байден ғалабасини тан олган эди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп республикачиларнинг сенатдаги етакчиси Митч Макконнелл томонидан президент сайловларида Жо Байден ғалабаси тан олинган сўнг таслим бўлишга ҳали жуда эрталигини маълум қилди.

15 декабрь куни Макконнелл сайловчилар ҳайъатининг овоз бериш якунига кўра Байден сайланганини тан олди ва сайланган президентни табриклади.

“Трамп иттифоқдошлари Байденни табриклаганлик учун Митч Макконнеллни танқид қилишмоқда... Митч, 75 миллионта овоз, амалдаги президент учун рекорд. Таслим бўлишга жуда эрта. Республикачилар ахийри  курашишни ўрганишлари керак. Одамларда ғазабда”, - дея ёзди Трамп Twitter᾽да.

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) 306 та овозига эга бўлган. Президентликка сайланиш учун уларнинг 270 овози етарли ҳисобланади.

Шу тариқа сайловчилар ҳайъати мамлакатда бўлиб ўтган овоз бериш якунларини тасдиқлади, унга кўра Жо Байден АҚШнинг 46-президенти бўлади. Буни Конгресс 6 январь куни расмиятчилик юзасидан тасдиқлаши керак. Дональд Трамп ҳозиргача мағлубиятни тан олмаяпти.

Жо байден 20 январдан президентлик вазифасини бажаришга кириши кутилмоқда.

Теглар:
АҚШда президент сайловлари, Жо Байден, сайловлар, АҚШ, Дональд Трамп

Асосий мавзулар