06:24 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
115 0 0

Мамлакат бош вазири Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси билан оммавий эмлаш 2021 йил февралида бошланишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Қозоғистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Қарағанда фармацевт мажмуасига ташриф буюриб, “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўл қўйишни бошлаб берди.

Вакцина Қозоғистон ва Россия раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин ўртасидаги эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур мажмуада босқичма-босқич 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади.

“Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси билан оммавий эмлаш 2021 йил февралида бошланади”, - деди Асқар Мамин.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда ихтиёрий равишда тиббиёт ходимлари, педагоглар, талабалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда сурункали касалликлари бор хавф гуруҳига кирувчилар эмланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб рўйхатга оолинган коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистонга ҳам COVID-19га қарши "Cпутник V" вакцинаси намуналарини олиб келинган. Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилиши ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Теглар:
эмлаш, вакцина, Спутник V, Қозоғистон

Асосий мавзулар