06:42 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
250 0 0

Фожиа мамлакат жанубида юз берган. 22 яшар Гильерме Чьяпетти Кашуэйра-да-Онса шаршараси тепалигида суратга тушаётиб, сирпаниб кетган ва деярли ўн метр баландликдан тошларга қулаган

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Бразилиялик фуқаро селфи тушаман деб, шаршара чўққисидан пастга тушиб кетган ва ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий Bemparana нашри хабар бермоқда.

Фожиа мамлакат жанубида юз берган. 22 яшар Гильерме Чьяпетти Кашуэйра-да-Онса шаршараси чўққисида суратга тушаётиб, сирпаниб кетган ва деярли ўн метр баландликдан тошларга қулаб тушган.

Йигит бош-мия ва кўплаб синиш жароҳатларини олган, дўстлари унга биринчи ёрдамни кўрсатишга уринишган, ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар эса жабрдийдани касалхонага етказган. Аммо Чьяпетти кома ҳолатига тушган ва тез орада ўзига келмаган ҳолда вафот этган.

Ҳалок бўлган йигитнинг отаси ўғли фотосуратлар ишқибози бўлганлиги, ўша машъум шаршарада ҳам кўп бора бўлиб, суратга тушганлиги ҳақида сўзлаб берган.

Асосий мавзулар