07:58 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
369 0 0

Рейтингга 10 та пост киритилган, уларнинг аксарияти таниқли футболчи ва шоу-бизнес юлдузларининг постлари.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Instagram иловаси таҳлилчилари 2020 йилда энг кўп “лайк” олган 10 та пост рўйхатини тузишди, деб хабар қилмоқда “Billboard” нашри.

Биринчи ўринни футболчи Криштиану Роналду эгаллаган. Унинг афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадона вафоти ҳақида эълонига 19,7 миллионта  “ёқди” тугмаси босилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Cristiano Ronaldo (@cristiano)

Машҳурлик бўйича иккинчи пост актёр Чедвик Боузманнинг расмий саҳифасида эълон қилинган, унда актёр 43 ёшида саратондан вафот этгани хабар қилинган эди. Пост 19,1 миллионта “лайк” тўплаган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Chadwick Boseman (@chadwickboseman)

Кучли учликка Лионель Месси киритилган. Испаниянинг “Барселона” клуби сардори Криштиану Роналду каби Диего Марадона хотирасида бағишлаб сурат жойлаган. Бу сурат 16,3 миллионта “лайк” тўплаган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Leo Messi (@leomessi)

Тўртинчи ўрин америкалик модель Кайли Женнерга муносиб кўрилган. Унинг рэпер Трэвис Скотт ва қизи Сторми акс этган сурати қарийб 16 миллион кишига маъқул келган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kylie 🤍 (@kyliejenner)

Бешинчи поғонани баскетболчи Леброн Жеймс эгаллади. Унинг афсонавий баскетболчи Коби Брайант хотирасига бағишлаб жойлаган суратига 15,4 миллион киши баҳо берди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LeBron James (@kingjames)

Олтинчи поғонадан америкалик қўшиқчи Арина Гранде ўрин олган. Унинг элита кўчмас мулк бўйича агент Далтон Гомес билан унаштирилгани ҳақидаги пост ва у билан тушган суратлари 15,3 миллион (ҳозир бу рақам 15,5 миллионга етган) фойдаланувчиларга ёққан.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Ariana Grande (@arianagrande)

Энг машҳур постлар ўнлигига Кайли Женнер ва Криштиану Роналдунинг бошқа суратлари киритилган. Улар еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни ўзаро бўлиб олишган.

Асосий мавзулар