12:36 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Дунёда
Ҳавола олиш
266 0 0

Вашингтондаги норозилик намойишлари вақтида тўрт киши ҳалок бўлди. Намойишлар пайтида 52 киши қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik.  Вашингтондаги норозилик намойишлари вақтида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция раҳбари Роберт Конти маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Олдинроқ оғир жароҳат олган ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси Эшли Баббиттнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

"Капитолий полицияси ходими хизмат қуролидан бир аёлга ўқ отган. У маҳаллий касалхонага етказилган, у ерда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилинган барча уринишларга қарамасдан у вафот этди ... Бундан ташқари, бугун Капитолий яқинида яна учта ўлим қайд этилди", - деди Cонти.

Cонтининг қўшимча қилишича, намойишлар пайтида 52 киши қўлга олинган. Баъзилари ноқонуний қурол сақлагани, аксарияти эса Колумбия ҳудудида комендантлик соати бузилганлиги учун ушланган.

Чоршанба куни Трамп тарафдорлари конгресс биносига бостириб кирганларида, Капитолий тепалигида тартибсизликлар бошланди. Бунгача Трамп тарафдорлари олдидаги митингда сўзга чиқиб, уларни Капитолийга боришга чақирган.

Кейинчалик амалдаги президент ўз тарафдорларини уйларига тарқалишини сўради.

Теглар:
Дональд Трамп, тартибсизлик, АҚШ

Асосий мавзулар