19:46 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
333 0 0

Конгресс Капитолийда бўлиб ўтган тартибсизликлар ва Вашингтондаги комендантлик соати фонида Жо Байденнинг АҚШ президенти этиб сайланганлигини расман тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Конгресс Капитолийда бўлиб ўтган тартибсизликлар ва Вашингтондаги комендантлик соати фонида Жо Байденнинг АҚШ президенти этиб сайланганлигини расман тасдиқлади.

Байден Конгресс тасдиқлаган сайловчиларнинг 270 дан ортиқ овозини олди.

Муҳокама Вашингтондаги кескин тартибсизликлар фонида бўлиб ўтмоқда, Дональд Трамп тарафдорлари АҚШ Капитолийга бостириб киришганди. Бир аёл ўқ отиш оқибатида вафот этди, яна уч киши тартибсизликларда вафот этди.

Конгрессда сайловчилар томонидан берилган овозларнинг тасдиқланиши, президентлик сайловлари натижаларига қарши ҳар қандай даъво учун конституциявий имкониятни батамом ёпади.

Асосий мавзулар