09:12 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
230530

Эртадан Тожикистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35 даражадан пастга тушиши мумкин - Республика метеорология агентлиги.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Эртадан Тожикистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35 даражадан пастга тушиши мумкин, деб хабар қилмоқда Республика метеорология агентлиги. Sputnik Тожикистон.

Тоғли Бадахшонда булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда озгина қор ёғади. Ғарбий қисмида ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Ҳудуднинг шарқий қисмида кечаси 23-28 даража совуқ, баъзи жойларда термометр минус 31-36 даражагача пасаяди, кундузи ҳарорат -12-17 даражани ташкил қилади.

Суғд вилоятида ҳаво булутли бўлади, айрим туманларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Водийларда ҳаво ҳарорати кечаси -4-9 даража, кундузи -1-6 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда ҳарорат кечаси 11-16 даража совуқ бўлади.

Хатлон вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда озгина қор ёғиши, шунингдек туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -3-8 даража, кундузи -3 ... + 2 даража илиқ бўлади. Тоғ олди ҳудудларида ҳаво ҳарорати 7-12 даража совуқ бўлади.

Душанбе шаҳрида ҳаво булутли бўлиши ва озгина қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи -1 ... + 4 даража бўлади.

 

Теглар:
совуқ, Об-ҳаво, Тожикистон

Асосий мавзулар