07:28 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
286 0 0

Президент сайловлари билан бир кунда республикада мамлакатда бошқарув шаклини аниқлаштириш учун ҳам референдум бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Қирғизистонда мамлакат президенти сайловлари учун сайлов участкалари очилди, деб хабар қилмоқда Қирғизистоннинг сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий сайлов комиссияси матбуот-хизмати.

"Республика бўйича 2420 та сайлов участкалари очилган", — деган матбуот-хизмати ходими.

МСК аввал берган хабарларга мувофиқ, барча участкаларда COVID-19га қарши санитар-эпидемиологик чораларга амал қилинади.

Овоз бериш учун келган шахсларнинг барчаси тиббий ниқоб ва санитайзерлар билан таъминланади. Бир неча соат оралиқда хоналарда санитария тозалаш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, участка сайлов комиссиялари аъзоларига овоз бериш учун ташриф буюрганлар ўртасида оралиқ масофаси сақланишини жиддий назорат қилиб бориш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон халқи томонидан бундан аввал сайланган етакчи Сооронбай Жээнбеков 2020 йилнинг октябрида юз берган оммавий норозиликлар фонида истеъфо беришга мажбур бўлган эди. Мамлакат президентлигига 17 киши даъвогарлик қилмоқда - улар сафида сиёсатчилар, амалдорлар, бизнесменлар ва куч тартибот органи ходимлари бор. Республикада бўлиб ўтаётган сайловларда ва шунингдек чет элда президент сайловларида 3,5 миллиондан ортиқ киши иштирок этиши мумкин. Овоз берганларнинг миқдоридан қатъий назар сайловлар бўлиб ўтган ҳисобланади.

Президент сайловлари билан бир кунда республикада мамлакатда бошқарув шаклини аниқлаштириш учун ҳам референдум бўлиб ўтади. Фуқаролар таклиф этилган уч вариант: "президентлик бошқарув шакли", "парламент бошқарув шакли" ва "ҳаммасига қарши" вариантларидан бирини танлашлари керак бўлади. Сайловчиларнинг 30 фоиздан ортиғи референдумда иштирок этса ва участкаларга келганларнинг аксарияти "ҳаммасига қарши" вариантини танламаса, у бўлиб ўтган дея тан олинади.

Асосий мавзулар