10:42 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Дунёда
Ҳавола олиш
86930

Ҳодиса 6 январ куни Капитолийда амалдаги президент тарафдорлари томонидан уюштирилган тартибсизликлар туфайли АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида юз берган.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида тўқнашувлар юз берди, деб хабар қилмоқда американинг Fox5 телеканали.

Можаро қирғоқдан бошланган, Трамп тарафдорлари митинги айнан шу жойдан президентни қўллаб-қувватлаш учун йўлга чиққанлар. Шу пайтда митинг қатнашчилари ёнида амалдаги президентни ёқтирмайдиганлар пайдо бўлган, оқибатда икки гуруҳ ўртасида тўқнашув юзага келган.

Трамп рақиблари орасида шунингдек, антифашист гуруҳлар ҳам кузатилган, дея хабар қилган телеканал.

Айни вақтда барча гуруҳлар ҳудудни тарк этишган, томонлар ўртасидаги тўқнашувлар полициячилар томонидан тўхтатилган.

Ҳодиса 6 январ куни Капитолийда амалдаги президент тарафдорлари томонидан уюштирилган тартибсизликлар туфайли АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида юз берган.

ОАВлар тўқнашувлар оқибатида беш киши, шу жумладан, бир нафар полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабар беришган эди.

Сал олдин Конгрессда президент сайловларида демократлар партияси вакили Жо Байден ғалаба қозонганини тасдиқлашган эди. Байден инаугурацияси 20 январга режалаштирилган. Трамп сайловлар натижаларини тан олмаяпти ва уларни сохталаштирилган, деб ҳисоблайди.

Теглар:
Жо Байден, инаугурация, АҚШнинг янги президенти, АҚШда президент сайловлари, АҚШ президенти, АҚШ, Дональд Трамп, Трамп

Асосий мавзулар