03:58 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
152 0 0

Бу вакцинадан фойдаланишнинг асосий вазифаси коронавирусдан ўлим юқори бўлган мамлакатларда ўлим сонини камайтириш.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Спутник Лайт” вакцинасининг клиник синовларини ўтказишга рухсатнома берди, бундан идоранинг маълумотлар реестрида чоп қилинган маълумот дарак бермоқда. Синовларни Гамалея номидаги марказ ўтказади.

“Клиник тадқиқотлар мақсади: SARS-CoV-2 вируси келтириб чиқарадиган коронавирус инфекциясининг олдини олишда “Спутник Лайт” препаратининг хавфсизлиги, бош кечирувчанлик қобилияти ва иммуногенлигига баҳо бериш. Бошланиши – 2021 йил 8 январь, якунланиши – 2021 йил 31 декабрь”, - дейилган хабарда.

Тадқиқотларда 150 нафар кўнгилли иштирок этади. Синовлар учта тиббиёт муассаларида ўтказилади.

Ўтган йил декабрь ойида Россия президенти Владимир Путин Гамалея номидаги марказ мутахассислари COVID-19 га қарши “лайт-вакцина” яратмоқчи эканини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бу вакцинанинг самараси камроқ бўлади, аммо жуда кўплаб кишиларни эмлаш имконияти пайдо бўлади. Кейинчалик Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург “лайт-вакцина” қўлланган кейин иммунитет уч ҳафта ичида шаклланиши ва 3-4 ой атрофида сақланишини тушунтирди. Бу вакцинадан фойдаланишнинг асосий вазифаси коронавирусдан ўлим юқори бўлган мамлакатларда ўлим сонини камайтириш.

Теглар:
Спутник Лайт, эмлаш, коронавирус, Россия, вакцина

Асосий мавзулар