05:08 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
28510

Россия президенти тинчликпарвар кучлар фаолияти, демаркация, гуманитар муаммо ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинянга Тоғли Қорабоғда вазиятни тартибга солишнинг асосий йўналишларига оид янги қадамларни муҳокама қилишни таклиф қилди, деб ёзади РИА Новости.

“Бугун аввало ўтган йил йил 9 ноябрдаги қўшма баёнотда белгиланган тартибга солишнинг асосий йўналишларининг кейинги қадамларини белгилаб олиш муҳим бўлган бўларди. Тинчликпарвар кучлар фаолияти, демаркация чизиғига аниқлик киритиш, гуманитар муаммо ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни назарда тутяпман”, - деди Путин Илҳом Алиев ва Никол Пашинян билан учрашувда.

Россия етакчиси минтақада иқтисодий, савдо ва транспорт алоқаларини, чегараларни очиш муҳим аҳамиятга молик эканини таъкидлади.

“Бу масалалар билан Россия, Озарбайжон ва Арманистон бош вазир ўринбосарлари раислигидаги уч томонлама ишчи гуруҳ шуғулланиши мўлжалланмоқда”, - деди у.

Путин музокаралар амалий муҳитда ўтишига ва минтақада мустаҳкам тинчлик, хавфсизлик ва ижтимоий иқтисодий тараққиётни таъминлашга хизмат қилишига умид билдирди.

Россия президенти Қорабоғ бўйича келишувлар изчил амалга оширилаётганини маълум қилди. Бу жанжални адолатли равишда тартибга солишга замин яратишини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан 11 январ куни Москвада Россия президенти, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтиши хабар қилинган эди.

Теглар:
Тоғли Қорабоғ, Никол Пашинян, Илҳом Алиев, Владимир Путин

Асосий мавзулар