03:27 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
132 0 0

АҚШ вице-президентининг таъкидлашича, Конституциянинг 25-тузатиши жазолаш ёки ҳокимиятни тортиб олиш воситаси ҳисобланмайди, уни шу тарзда қўллаш эса даҳшатли ҳодисани яратган бўларди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ вице-президенти Майк Пенс Дональд Трампни мамлакат раҳбари лавозимидан четлатилишига қарши фикр билдириб, Конституциянинг 25-тузатишини қўллашдан бош тортди.

“Президентлик муддатининг тугашига саккиз кунгина қолган пайтда сиз ва демократлар партияси мен ҳамда вазирлар маҳкамаси 25-тузатишдан фойдаланишни талаб қиляпсиз. Бу каби хатти-ҳаракатлар мамлакатимиз манфаатларига ёки конституциямизга мос келади деб ҳисобламайман”, — дейилади Пенснинг вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосига йўллаган мактубида.

АҚШ вице-президентининг таъкидлашича, Конституциянинг 25-тузатиши жазолаш ёки ҳокимиятни тортиб олиш воситаси ҳисобланмайди, уни шу тарзда қўллаш эса даҳшатли ҳодисани яратган бўларди.

Пенс Конгрессни янада жамиятнинг бўлиниши ёки кескинликнинг ортишига олиб келадиган ҳаракатлардан қочишга чақирган.

“Сайланган президент Жо Байденнинг инаугурациясига тайёргарлик жараёнида мамлакатимизни бирлаштириш ва қизғинликни камайтириш учун келинглар, бирга ишлайлик”, - дея ёзган у. Шунингдек, ҳукуматни тинч йўл билан топширилишига ёрдам беришга ваъда берган.

6 январь куни Дональд Трамп Оқ уй яқинидаги митингда тарафдорларини “заиф республикачиларга” сайлов якунларига эътироз билдиришда ёрдам бериш учун Капитолийга боришга чақирди. Намойишчилар тўдаси Капитолийни қамал қилиб, унинг ичига бостириб кирди. Жо Байденнинг президент сайловларидаги ғалабаси тасдиқланиши керак бўлган Конгресснинг қўшма сессиясини тўхтатиб қўйди. Конгресс аъзолари хавфсиз жойга олиб кетилди ва улар у ерда бир неча соат бўлишларига тўғри келди. Намойишларда 5 киши ҳалок бўлди.

Демократлар Пенсдан Трампни лавозимидан четлатишга чақиришди, агар у бош тортса, Вакиллар палатасига президентга яна импичмент эълон қилишларини маълум қилишди.

Мавзу бўйича

Трамп тарафдорлари Капитолий биносини ишғол қилди - фото
Вашингтондаги тартибсизликларда 4 киши ҳалок бўлди
АҚШдаги тартибсизликлар, отишма ва қурбонлар – воқеа жойидан видео
Теглар:
АҚШда президент сайловлари, Жо Байден, Дональд Трамп, АҚШ

Асосий мавзулар