03:59 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
159 0 0

Экспертлар гуруҳи таркибидан Россия, Япония, Қатар, АҚШ, Германия, Вьетнам, Австралия, Нидерланд, Буюк Британия ва Дания вакиллари кирган

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. COVID-19  келиб чиқишини аниқлаштириш учун Хитойнинг Ухань шаҳрига йўл олаётган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари халқаро экспертлар бу учун зарур бўлган карантиндан ўтишади, деб баёнот қилди чоршанба куни Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси расмий вакили Ми Фэн.

"БССТ халқаро экспертлар гуруҳи 14 январь куни Уханьга етиб келади. Эпидемияга қарши давлат томонидан қабул қилинган профилактик чораларга мувофиқ, БССТ халқаро экспертлари талаб этиладиган карантиндан ўтадилар", - деди матбуот-анжумани вақтида Ми Фен.

Айни вақтда Хитойда карантин икки ҳафтани ташкил этади.

Ми Фен сўзларига кўра, карантин вақтида хитойлик экспертлар ва БССТ экспертлари видеоалоқа орқали мулоқот қиладилар.

"COVID-19нинг келиб чиқиши – илмий масала, БССТ бошқа мамлакатлар ва минтақаларда ҳам худди шундай тадқиқотларни ўтказмоғи лозим. Хитой томони БССТ ва халқаро экспертлар билан бу масалада бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилади", - деб қўшимча қилди амалдор.

Олтинчи январь куни БССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Хитой ҳукумати COVID-19 келиб чиқиши масаласини аниқлаштириш учун ушбу мамлакатга йўл олган БССТ экспертлари учун зарур рухсатномаларни расмийлаштирмаганлиги ҳақида баёнот қилган эди. Душанба куни ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси БССТ экспертлар делегацияси томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ Хитойга 14 январ куни етиб келишини маълум қилганди. БССТ Хитой ҳукуматининг мамлакатга экспертлар ташрифи ҳақидаги баёнотларини олқишлади ва COVID-19 келиб чиқиши масаласида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга умид билдирди.

Экспертлар гуруҳи таркибидан Россия, Япония, Қатар, АҚШ, Германия, Вьетнам, Австралия, Нидерланд, Буюк Британия ва Дания вакиллари кирган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
Теглар:
Хитой, коронавирус пандемияси, коронавирус

Асосий мавзулар