04:14 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
140 0 0

Конгрессменлар судга "исёнга даъват қилиш" тўғрисидаги моддани олиб чиққанлар. Ҳужжат президентга импичмент эълон қилишни ва келажакда унга бирон бир сайланадиган лавозимни эгаллашини тақиқлашни талаб қилади.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ вакиллар палатаси амалдаги президентга импичмент эълон қилиш масаласини кўриб чиқишга киришди.

Конгрессменлар судга "исёнга даъват қилиш" тўғрисидаги моддани олиб чиққанлар. Ҳужжат президентга импичмент эълон қилишни ва келажакда унга бирон бир сайланадиган лавозимни эгаллашини тақиқлашни талаб қилади. Трамп, шунингдек, "ўта оғир жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этганликда" айбланмоқда.

Резолюцияга кўра овоз шу куннинг ўзида берилиши мумкин: кутилишича, Демократлар томонидан бошқариладиган Конгресс палатаси уни қабул қилади.

Шундан сўнг, иш Сенатга юборилади, аммо у фақат 19 январда - янги президент Жо Байденнинг инаугурациясидан бир кун олдин таътилдан чиқади, шу боис, Трампнинг ваколат муддати тугашидан олдин тўлиқ жараённи амалга ошириб бўлмайди.

Бундан ташқари, экспертлар прогнозига кўра, юқори палатада импичмент овозларнинг учдан икки қисмини олиши ҳам даргумон.

Шуларни инобатга олган ҳолда, Трамп президентликдан кетганидан кейин унга импичмент эълон қилиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Бу борада якдил фикр йўқ ва Конгрессдаги демократлар ҳали ўз позициясини аниқ билдирмаган. Улар учун воқеанинг бундай тус олиши Трампни сайланадиган лавозимда ишлашига тўсқинлик қилиш имкониятини билдиради, бу эса унинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишига йўлни ёпади.

6 январь куни Дональд Трамп Оқ уй яқинидаги митингда тарафдорларини "заиф республикачиларга" сайлов якунларига эътироз билдиришда ёрдам бериш учун Капитолийга боришга чақирди. Намойишчилар тўдаси Капитолийни қамал қилиб, унинг ичига бостириб кирди. Жо Байденнинг президент сайловларидаги ғалабаси тасдиқланиши керак бўлган Конгресснинг қўшма сессиясини тўхтатиб қўйди. Конгресс аъзолари хавфсиз жойга олиб кетилди ва улар у ерда бир неча соат бўлишларига тўғри келди. Намойишларда 5 киши ҳалок бўлди.

Асосий мавзулар