04:55 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
184 0 0

Ҳокимият тепасида саноқли кунлар қолган Дональд Трампга яна импичмент эълон қилинди. Шу тариқа у АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган ягона президент бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. АҚШ конгресси Вакиллар палатаси аксарият аъзоларининг овози билан президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Трампни лавозимидан четлатишни ёқлаб 232 конгрессмен, жумладан унинг 10 нафар партиядошлари, овоз берди, 197 киши қарши чиқди.     

Шу тариқа у АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган ягона президент бўлди.

Президент исёнга давъат қилишда айбланмоқда. Вакиллар палатаси резолюциясида Трампнинг хатти-ҳаракатлари Конституциянинг “оғир жиноят ва ноўрин хатти-ҳаракатлар” таърифига мувофиқ келиши баён қилинган.

Эндиликда ҳужжат конгресснинг юқори палатаси Сенатда кўриб чиқиш учун юборилади. Аммо юқори палата спикери Митч Макконнелл импичмент масаласини кўриб чиқиш учун шошилинч йиғилиш чақиртирмаслигини айтган. Трампга у лавозимдан кетгандан сўнг импичмент эълон қилиши ёки қилинмаслиги ноаниқ. Конгресс тарихида бундай ҳолат илгари кузатилмаган.

2020 йил феврал ойида АҚШ Сенати президент Дональд Трампга эълон қилинган биринчи импичментни бекор қилган эди. Ўшанда у ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айбланганди.

Капитойнинг ишғол қилиниши

2021 йил 6 январь куни Дональд Трамп Оқ уй яқинидаги митингда тарафдорларини "заиф республикачиларга" сайлов якунларига эътироз билдиришда ёрдам бериш учун Капитолийга боришга чақирди. Намойишчилар тўдаси Капитолийни қамал қилиб, унинг ичига бостириб кирди. Жо Байденнинг президент сайловларидаги ғалабаси тасдиқланиши керак бўлган Конгресснинг қўшма сессиясини тўхтатиб қўйди. Конгресс аъзолари хавфсиз жойга олиб кетилди ва улар у ерда бир неча соат бўлишларига тўғри келди. Намойишларда 5 киши ҳалок бўлди.

Теглар:
АҚШ, Дональд Трамп

Асосий мавзулар