Пандемиянинг иккинчи йили янада оғирроқ бўлиши мумкин - БССТ

© Sputnik / Jordy Boixareu / Медиабанкка ўтишЖенщины общаются между собой со своих балконов в Барселоне
Женщины общаются между собой со своих балконов в Барселоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Совуқ ҳаво, одамларнинг бир бино ичида тўпланиши ва коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши - пандемия оғирлашишига сабаб бўлмоқда. 
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Коронавирус пандемиясининг иккинчи йили янада оғирроқ бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райан.
"Биз пандемиянинг иккинчи йилига кириб келмоқдамиз ва у ўтган йилган қараганда оғирроқ бўлиши мумкин, чунки коронавирус тарқалиш суръати ўсмоқда ва бошқа муаммолар ҳам пайдо бўлмоқда", — деди Райан.
БССТ вакилининг сўзларига кўра, сўнгги ҳафта давомида ташкилотга келиб тушаётга маълумотлар касаллик яна чўққисига чиқаётганини кўрсатмоқда. 
Райан айтишига қараганда шимолий ярим шарда ва Шимолий Америкада "идеал шторм" кузатилмоқда. Ушбу ҳудудларда пандемия оғирлашишига совуқ ҳаво, одамларнинг бир бино ичида тўпланиши ва коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши сабаб бўлган. 
БССТ хабарига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 90 миллиондан ошиб кетган. 2 миллион киши вафот этган. Ўтган сутка давомида 546 016 минг кишида вирус аниқланган ва 9884 киши вафот этган. 
Янгиликлар лентаси
0