11:46 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
461 0 0

Россия автомобил бозори икки йилдан буён камайиб келмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра 2021 йилда ҳам тикланиш сезиларли даражада бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.

Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.

2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар  ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.

Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:  

  • Lada - 343 минг дона (2019 йилга нисбатан камайиш - 5%)
  • Kia –   201 минг (-11%),
  • Hyundai – 163 минг  (-9%),
  • Renault –  128 минг (-11%),
  • Volkswagen – 105 минг (-5%)
  • Skoda – 94 минг (+7%)
  • Toyota – 91 минг (-12%)
  • Nissan – 56 минг (-13%)
  • ГАЗ – 51 минг (-20%)
  • BMW – 42 минг (+3%)
  • Mercedes-Benz – 40 минг (-7%)

Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.

Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).

Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).

АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ"

Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг).  Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.

Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.

Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.

Асосий мавзулар