19:36 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
763 0 0

Ўтган суткада Қозоғистонда қарийб 1000 кишида коровирус аниқланди. Тожикистонда эса 6 кундан буён ҳеч ким касалланмаяпти.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг бошқаларига қараганда энг кўп коронавирус аниқланмоқда.

Қозоғистонда ўтган куни 978 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди. Мамлакатда жами 168 096 кишида инфекция аниқланган. Шулардан 153 035 нафари соғайиб кетган. 2349 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистон энг кўп COVID-19 аниқланиш бўйича иккинчи ўринда. Ўтган суткада 123 кишида вирус аниқланган. Касалланганларнинг умумий сони 83 109 нафарга етган. Шулардан 78 994 нафари тузалган. Вирус туфайли 1384 нафар қирғизистонлик вафот этган.

Ўзбекистонда ўтган куни 64 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан. Шу тариқа касалланганларнинг умумий сони 77 968  нафарни ташкил этмоқда. Шуларнинг 76 436 нафари касалликни енгган. 619 киши вирус оқибатларидан вафот этган.

Тожикистон ССВ тақдим этган маълумотларга кўра, мамлакатда 6 кундан бери ҳеч ким коронавирус билан касаланмаяпти. Республикада жами 13 308 киши ковид юқтириб олган. Шулардан 13 218 нафари даволаниб чиққан. Шу билан бирга 90 бемор COVID-19 ўлган. Ушбу рақамларга ишонилса, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар қолмаган.

Туркманистонда эса коронавирус расман қайд этилмаган ва у дунёда коронавирус аниқламаган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.

Асосий мавзулар