“Толибон”* вакиллари Москвага келди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТабличка на столе представителей движения "Талибан"
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда тақиқланган "Толибон"* ҳаракати вакиллари музокара учун Москвага келди. Улар билан ТИВда учрашув ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Россияда тақиқланган "Толибон" ҳаракати вакиллари музокаралар учун Москвага келди, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот хизмати.
Бугун Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё бўйича Иккинчи департаменти директори Замир Қобулов улар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Россия томони қонли фуқаролар урушининг тугашига ва Афғонистонда самарали умуммиллий давлат раҳбариятини шакллантиришга олиб келадиган мазмунли ва конструктив музокаралар бошланиши хусусида тўхталди.
Толибон делегацияси Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Москванинг ёрдамини қўллаб-қувватлаши таъкидлаб, афғон халқига тинч, мустақил ва иқтисодий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлайдиган давлат қуришда ёрдам беришда Россиянинг роли ва салоҳиятини юқори баҳоладилар.
* Россияда тақиқланган ташкилот
Янгиликлар лентаси
0