Мянмада давлат тўнтарилиши содир бўлди

© REUTERS / STRINGERГоспереворот в Мьянме: военные объявили ЧП в стране
Госпереворот в Мьянме: военные объявили ЧП в стране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Мянмада ҳарбийлар ҳукуматни эгаллаб олишди ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда вазият эълон қилишди. 
ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Ўтган тунда Мянмада давлат тўнтарилиши содир бўлди, ҳукумат бошқаруви тўлиқ ҳарбийлар қўлига ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 
Армия катта генерали Мин Аунг Хлайн вице-президент Мьинт Швени Мянмада вақтинча президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Мамлкатда 1 йил муддатга фавқулодда вазият эълон қилинган. 
Синьхуа агентлиги хабарига кўра, Мянма пойтахти Нейпидо шаҳрида айни дамда интернет ва телефон алоқаси ишламаяпти. Мянманинг йирик шаҳарлари кўчаларида ҳарбийларни кўриш мумкин.
Ҳарбийлар ўз ҳаракатларини 2008 йилда қабул қилинган давлат конституцияси билан асослашмоқда. Улар собиқ ҳукуматни ноябрь ойида бўлиб ўтган сайлов натижаларини қалбакилаштиришда айблашмоқда.   
Шунингдек, қўзғолон ташкилотчилари мамлакат президенти Вин Мин, давлат маслаҳатчиси ва ТИВ раҳбари Аун Сан Су Чжини ва ҳукуматни бошқариб келган "Демократия учун миллий лига" партиясининг бир қатор раҳбарларини қўлга олишган.
АҚШ ҳукумати ушбу воқеалар юзасидан безовталик билдириб,  ҳибсга олинган давлат раҳбарларини озод қилишни талаб қилишмоқда. 
 
Янгиликлар лентаси
0