Қирғизистон янги бош вазири тайинланди

© Пресс-служба Жогорку КенешаУлукбек Марипов
Улукбек Марипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Oбуна бўлиш
2016 йилдан бери Қирғизистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Улукбек Марипов мамлакатнинг янги бош вазири бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Улукбек Мариповни республика бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Марипов Улукбек Асамидинович Қирғиз Республикасининг бош вазири этиб тайинланди”, - дейилади президент расмий сайтидаги хабарда.
У здания Жогорку Кенеша в Бишкеке проходит митинг против назначения Улукбека Марипова премьер-министром Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Бишкекда яна митинг: намойишчилар Марипов бош вазир этиб тайинланишига қарши
Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, ҳозир мамлакатнинг янги ҳукумати аъзолари, жумладан, бош вазир Улукбек Марипов Жўқорғи Кенгашда қасамёд қилмоқда. Қасамёд президент ва парламент депутатлари томонидан қабул қилинмоқда.
Улукбек Марипов 41 ёшда. 2016 йилдан бери Ҳисоб палатаси раиси, қарийб 20 йилдан буён давлат хизматида - Жўқорғи Кенгаши, Молия вазирлиги, ФВВ, президент девонида ишлаган. 2011-2015 йилларда Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 10 январь куни муддатидан аввал давлат раҳбари сайловлари бўлиб ўтди. Сайловчиларнинг 79 фоиздан ортиғи Садир Жапаровга овоз берди. Инаугурация маросими 28 январь куни бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0