04:47 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
230 0 0

Олимлар ҳалигача Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори коронавирус тарқалишида қандай рол ўйнагани борасида якдил фикрга келган эмас.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik, Жанна Манукян. Хитойнинг Уханидаги денгиз маҳсулотлари бозорида янги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалиши учун барча шарт-шароитлар бор, аммо бу вирус айнан ўша ерда тарқалганлигини англатмайди, деди РИА Новостига БССТнинг Россиядан вакили, Санкт-Петербургдаги Пастер номидаги эпидемиология ва микробиология МТИ раҳбарининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Владимир Дедков.

Сабзавотлар, денгиз маҳсулотлари ва ҳатто ёввойи ҳайвонлар гўшти сотилган Уханьдаги "Хуанань" бозори, 2020 йилнинг 1 январида, ўша вақтда номаълумлигича қолаётган касаллик бўйича олиб борилган суриштирувлар изи шу бозорга олиб келганида, ёпилган эди. Биринчи касалланганлар айнан шу бозорда ишлаган. Аммо олимлар ҳалигача бозор вирус тарқалишида қандай рол ўйнагани борасида якдил фикрга келган эмас.

"Биз бозорда бўлдик. Мен Хитойнинг санитар қоидалари билан таниш эмасман, аммо унга қараб, бизнинг қонунчилигимиз билан солиштирган ҳолда, албатта, бозор идеалликдан йироқлигини кўриш мумкин ... Бу у ёқда рўй бергани факт эмас, яъни вирус у ерда пайдо бўлгани ҳақида ҳеч қандай исбот йўқ, вирус эҳтимол бошқа жойда пайдо бўлган, аммо вирус тарқалиши учун аслида у ерда барча шароитлар бор", - деган Дедков.

Эксперт бозор аввалгидай ҳолатда эмаслигини, ҳозирда у ёпиқлигини, бузилаётганини айтди. Аммо буларнинг барчасига қарамай, юқоридаги хулосаларни келтириш мумкин, деб қўшимча қилди у.

"Ҳаммаси жуда зич жойлашган, бозор кичкина, тор. Табиийки, у ерда истаган ҳолат рўй бериши мумкин. Санитар нормаларга риоя қилинмаётган бир вақтда, инфекция тарқалиши учун барча шароитлар мавжуд. У ердаги ҳолат шунга олиб келганми-йўқ, биз билмаймиз, аммо ҳаммаси шундай бўлиши мумкиндек кўринишга эга. У ерда инфекция тарқалиши учун барча шароитлар мавжуд", - деб қайд этди эксперт.

Айни вақтда Хитойда БССТ халқаро экспертлар гуруҳи бўлиб турибди. Улар COVID-19 келиб чиқишини ўрганишмоқда. Мутахассислар хитойнинг Уханига 14 январь куни келишган ва кириб келишлар билан мажбурий 14 кунлик карантинга жойлаштирилган эдилар. 29 январ куни карантин тугади ва экспертлар иш бошлашди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
Теглар:
Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, коронавирус, Хитой

Асосий мавзулар