Эрон Россия ТИВга норозилик нотаси юборди

© AFP 2023 / CARL COURTИранское посольство в Лондоне
Иранское посольство в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Oбуна бўлиш
Форс кўрфази Европада, одатда, “Кўрфаз” деб аталади, лекин Эрон ушбу ҳудуднинг фақат “Форс кўрфази” деган номини тан олади.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Эрон Россия Ташқи ишлар вазирлигига Форс кўрфазининг номи нотўғри ишлатилиши юзасидан норозилик нотасини юборди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  
Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзаде маълум қилишига кўра, норозилик нотаси юборилишига Россия Ташқи ишлар вазирлигининг араб тилидаги олиб бориладиган Twitterи тармоғида эълон қилинган постда Форс кўрфазининг “Араб кўрфази” деб аталиши сабаб бўлган.
Маълумот учун, Форс кўрфази араб давлатлари ва Европада, одатда, “Кўрфаз” деб аталади, лекин Эрон ушбу ҳудуднинг фақат “Форс кўрфази” деган номини тан олади. Сўнгги вақтларда айрим араб манбааларида “Араб кўрфази” номи ҳам учраб туради.
Янгиликлар лентаси
0