Марказий Осиё Россия, АҚШ ва Хитой билан альянс тузиши керак - эксперт

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишВид города Кабул
Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Oбуна бўлиш
Рус-тожик университети (РТСУ) геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, профессор Гузел Майтдинова Афғонистон ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга нима ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
Унинг фикрига кўра, Афғонистондаги Америка қўшинларини қисқартириш курси, эҳтимол, бу мамлакатдан келадиган чақириқларни узоқ вақт сақлаб қолади. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
"Бундай шароитда, Афғонистон чегараларида жойлашган давлатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлайдиган, Жанубий ва Марказий Осиё минтақаларида хавфсизлик тизимларининг янги формати зарур: Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Покистон ва Хитой, шунингдек, Афғонистон давлатида устувор қизиқишга эга бўлган давлатлар, масалан, Россия ва АҚШ", - деб қўшимча қилди эксперт.
Профессор янги чақириқ ва таҳдидларга қарши профилактика чораларини кўришда ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва бирлаштириш учун "7+2" ҳамкорлик қилиш форматини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Сўнгги пайтларда Марказий Осиё хавфсизлик тизимларини кучайтириш учун янги формат, масалан, "5+1" фаол қўлланилмоқда, деди Майтдинова.
Келажакда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ва ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё ва Афғонистон давлатлари Россия, АҚШ ва Хитой билан биргаликда ҳаракат қилиши зарур.
Янгиликлар лентаси
0