Лукашенко Ғарбни Беларусга қандай яшаш кераклигини ўргатмасликка чақирди

© Пресс-служба президента Республики БеларусьПрезидент Беларуси Александр Лукашенко
Президент Беларуси Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Oбуна бўлиш
Беларусь президентининг сўзларига кўра, Ғарбнинг на уларга, на бошқаларга қандай яшаш ва давлатни бошқариш кераклигини ўргатишга ҳуқуқи бор.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ғарбнинг Беларусга қандай яшаш кераклигини ўргатишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
Участница несанкционированного женского марша Подруга за подругу в Минске, Белоруссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Берлин беларус мухолифатини қўллаб-қувватлашга 21 миллионга яқин евро ажратди
“Бир нарсани айтаман: Капитолийнинг ишғол қилиниши,  Польша, Германия, Франция, Бельгия, Нидерландиядаги намойишларнинг кескин тарқатилиши, одамлар карантин зиндонига ташланишидан сўнг улар на бизга, на бошқаларга қандай яшаш ва давлатни бошқариш кераклигини ўргатишга на сиёсий, на ахлоқий ҳуқуқи бор. Ўзларини эплаб олишсин”, - деди Лукашенко Умумбелорус халқи йиғилишида.
“Судга мурожаат қилишимиз керак”: Лукашенко ХОҚ санкцияларига муносабат билдирди
Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтгандан сўнг қатор Ғарб мамлакатлари мамлакатнинг бир неча юқори лавозимли амалдорлари ва давлат корхоналарига қарши санкция қўллади. Минск бунга муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди. Беларусь ҳукумати мамлакатдаги норозилик намойишлари чет элдан бошқарилаётганини кўп маротаба такрорлаганди. Лукашенко Ғарбни мамлакат ишларига аралашишда айблади.
Янгиликлар лентаси
0