05:06 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
124540

Россиянинг Су-27 қирувчилари Қора денгиз устида бир гуруҳ Франция ҳарбий самолётларини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Бугун Россиянинг Су-27 қирувчилари Қора денгиз устида бир гуруҳ Франция ҳарбий самолётларини тўхтатиб қолди, деб хабар қилди РФ мудофаа вазирлиги.

Хабарда айтилишича, 17 феврал куни Қора денгизнинг нейтрал сувлари бўйлаб жойлашган РЛСлари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган хорижий давлат самолётларини аниқлади.

Ҳаво нишонларини аниқлаш ва РФ давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Жанубий ҳарбий округнинг икки дона Су-27 қирувчиси ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари КС-135 ёнилғи қуйиш самолёти ва 2та “Мираж-2000” тактик авиацияси самолётидан иборат гуруҳини аниқладилар ва уларни Қора денгиз бўйлаб кузатиб боришди.

Хорижий давлат самолётлари чегарадан узоқлашганда, қирувчилар аэродромга қайтди. РФ давлат чегаралари бузилишига йўқ қўйилмади.

Охирги вақтларда хорижий давлатларнинг учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда. Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, Болтиқ денгизи, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

Асосий мавзулар