09:20 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
190 0 0

Нигериялик иқтисодчи Нгози Оконжо-Ивеала ушбу лавозимни эгаллаган биринчи африкалик ва қора танли аёл бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Бутунжаҳон савдо ташкилотига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади. ЖСТ бош кенгаши шундай қарорни қабул қилди.

Нигериялик 66 яшар иқтисодчи Нгози Оконжо-Ивеала ушбу лавозимни эгаллаган биринчи африкалик ва қора танли аёл бўлди.

У 1 март санасидан ЖСТ раҳбари сифатида лавозимга киришади ва ташкилотнинг еттинчи бош директорига айланади. Нгози Оконджо-Ивеаланинг бу лавозимдаги фаолияти 2025 йилнинг 31 августида якунланади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Американинг олдинги - Дональд Трамп бошчилигидаги маъмурияти Нгози Оконжо-Ивеаланинг тайинланишига қаршилик билдириб келган. АҚШнинг собиқ президенти агар бу аёл тайинланадиган бўлса, мамлакатни ташкилотдан чиқариш билан қўрқитган. Бироқ Байден жамоаси Оконджо-Ивеала номзодини қўллаб қувватлаган.

Айни вақтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Давлат раҳбари ўз мактубида янги бош директор раҳбарлигида ушбу ташкилотнинг ўрни ва нуфузини ошириш борасидаги самарали ислоҳотлар амалга оширилиши ҳамда глобал инқирозни бартараф этиш ва халқаро савдо муносабатлари тизимини янада ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилишига ишонч билдирди.

Мактубда мамлакат тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида таъкидланган.


 
 

Асосий мавзулар