03:48 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
128020

“Мисс Қозоғистон" миллий гўзаллик танлови ташкилотчилари қийин вазиятга тушиб қолган Гулнур Нуртазага ёрдам беришди.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. "Мисс Қозоғистон" миллий гўзаллик танлови ташкилотчилари қийин вазиятга тушиб қолган Гулнур Нуртазага ёрдам беришди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от МИСС КАЗАХСТАН (@misskazakhstan_official)

Гулнур 2017 йилда “Мисс Қизилўрда” танлови ғолибаси бўлган, 2019 йилда “Мисс Қозоғистон” танлови финал босқичига чиққанди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Гулнур кафеда идиш товоқ ювувчи бўлиб ишга киргани ҳақида видеоролик тарқалди.

Бу ҳолатга “Мисс Қозоғистон” танлови дирекцияси ва лойиҳа шериклари эътибор қаратишди.

Қизга Нур-Султондаги хусусий этномузей ва республика мувофиқлаштириш марказида иш таклиф қилинди.

Шунингдек, Қизилўрда шаҳар ҳокимлиги ҳам уни ишга жойлаштириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от МИСС КАЗАХСТАН (@misskazakhstan_official)

Қозоғистон мода брендларидан бири қизга Олмаотадаги янги кўргазма залида савдо бўйича маслаҳатчи сифатида ишлашни таклиф қилди. Шунингдек, Гулнур стилист-уста бўйича ўқув курсидан ўтиш таклиф қилинди.

Теглар:
Мисс - гўзаллик танлови, Қозоғистон

Асосий мавзулар