05:21 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
58510

Тожикистон ҳукумати бу йил Роғун ГЭСи қурилишига 184,5 миллион доллар ажратиш режалаштирган. Айни вақтда ишчи гуруҳ хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Бу йил Роғун ГЭСи қурилишига 184,5 миллион доллар ажратиш режалаштирилган, деди Тожикистон молия вазирининг ўринбосари Жамшид Каримзода.

У 2020 йилда давлат бюджетидан 2,2 миллиард сомоний, яна бир миллиард қўшимча молиявий манбалардан ажратилганини маълум қилди.

Каримзоданинг таъкидлашича, жорий йилда Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи учун маблағни максимал даражада оширишга ҳаракат қилади.

Хусусан, ҳозирги пайтда ҳукумат ишчи гуруҳи хорижий инвестицияларни, шу жумладан еврооблигациялар орқали жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Роғун ГЭСи қурилиши 2007 йилда бошланган. Гидроэлектр станциясининг биринчи гидроэлектр агрегати 2018 йил ноябр ойида, иккинчиси ўтган йилнинг сентябр ойида ишга туширилганди.

Роғун гидроэлектростанцияси – Вахш дарёсидаги 9-чи каскада ГЭС ҳисобланади. У Душанбедан 110 км шарқда жойлашган. ГЭС лойиҳаси бўйича у 6 та агрегатдан иборат, ҳар бирининг қуввати 600 МВтни ташкил қилади.   

Станция тош-қуйма тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилади. У дунёда бундай турдаги ГЭСлар орасида энг баланд бўлади. Лойиҳа бўйича станция қуввати 3600 МВт ташкил қилиб, у Марказий Осиёда энг йирик ГЭС бўлади.

Теглар:
Роғун ГЭСи, Тожикистон

Асосий мавзулар