05:15 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
286 0 0

Коронавирусни енгган Тожикистон бу йилги Наврўзни ортиқча харажатсиз ва тежамкорликка риоя қилган ҳолда нишонлайди.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бу йилги Наврўз байрамини ортиқча харажатсиз нишонлашни тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда республика президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Раҳмон республика бош вазири ўринбосарлари, президент ёрдамчилари ва қатор вазирликлар ва давлат идоралари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказган. Унда қатор масалалар, жумладан, Наврўз байрамини ортиқча чиқимсиз нишонлаш муҳокама қилинган.

“Наврўз байрамини нишонлаш ҳақида гап борди, давлат раҳбари бу байрамни ортиқча харажатсиз ва тежамкорликка риоя қилган ҳолда ўтказиш бўйича топшириқ берди”, - дейилган хабарда.

Тожикистон етакчиси ҳукуматнинг барча хатти-ҳаракати халқнинг муносиб ҳаётини таъминлаш, мамлакат тараққиётига қаратилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Тожикистонда Наврўз анъанавий саҳна кўринишларисиз нишонланади. Республика коронавирусга қарши курашиш штаби маҳаллий концерт ва спорт мусобақаларига рухсат берган. Шунингдек, барча гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда сайр қилиш мумкин.

Теглар:
Наврўз, Эмомали Раҳмон, Тожикистон

Асосий мавзулар