08:54 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Дунёда
Ҳавола олиш
605 0 0

Россия ҳарбий саноати жами экспорти миқдори 15 миллиард долларни ташкил қилган, ундан 2 миллиарди - ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришдан иборат. 

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. "Рособоронэкспорт" 2020 йилда унга қарши киритилган қатор санкцияларга қарамасдан умумий қиймати 13 миллиард долларга тенг қурол-аслаҳа экспорт қилди.

Бу ҳақида давлат корпорациясининг беш директори Александр Михеев Абу-Дабида 21-25 феврал к4уни бўлиб ўтиши кутилаётган IDEX-2021 - қурол-яроғ кўргазмаси арафасида хабар қилди. 

"Дунё иқтисодининг барча соҳаларига таалуқли бўлган объектив қийинчиликларга қарамасдан,  2020 йилда "Рособоронэкспорт"нинг экспортга йўналтирилган ҳарбий маҳсулоти миқдори - ўтган йил миқдорида ўзгаришсиз қолди", - деди Михеев.

Маълумот учун, Россия ўтган бир неча ўн йиллар давомида жаҳон-қурол аслаҳа бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Россия ҳарбий маҳсулоти йиллик экспорти миқдори ўртача 15 миллиард долларни ташкил қилади. Ундан "Рособоронэкспорт" улуши 13 миллиар, қолган 2 миллиард - бошқа ҳарбий саноат корхоналари улуши. Булар ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришдан иборат. 

Асосий мавзулар