06:50 25 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1379)
354 0 0

Microsoft асосчиси Билл Гейтс "коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарадиган корхоналар қурилишига миллиард долларлик инвестиция ажратиш мақсадга мувофиқ" деб айтди.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Microsoft асосчиси Билл Гейтс Мюнхен Хавфсизлик Конференциясида нутқ сўзлади.

Унда бизнесмен коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқарадиган корхоналар қурилишига миллиард долларлик инвестиция ажратиш мақсадга мувофиқ деб айтди.

"Бизга инвестициялар керак. Бу ҳеч қачон такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун оз миқдорда миллиард зарур", - деди у.

Гейтс, давлатлар ва корпорациялар ўртасида ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади.

Унинг фикрига кўра, ҳозир ва яқин йилларда ҳамма препаратни олиши, шунингдек келажакда шу каби офатларнинг олдини олиш учун экспертлар даражасида бирлашиш асосий жаҳон устувор йўналиши бўлиши керак.

Бундан аввал, Билл Гейтс яқин келажакда инсониятга зарар етказиши мумкин бўлган 2 та таҳдид - иқлим ўзгариши ва биотерроризм бўлиши мумкинлигини айтганди. Ишбилармон "Ҳар йили "пандемия даври"га қараганда, кўпроқ одамлар иқлим ўзгаришидан азият чекиши мумкин", дея башорат қилганди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1379)
Теглар:
иқлим ўзгариши, коронавирус, коронавирус пандемияси, Биотерроризм, Билл, АҚШ

Асосий мавзулар