02:18 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Дунёда
Ҳавола олиш
374 0 0

“Россия АҚШ ва трансатлантик шерикчилик бўйича иттифоқчилари ўртасидаги муносабатларини "бузмоқчи" – Жо Байден.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден “Россия АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўртасида трансатлантик шерикчилигини "бузмоқчи", деб айтди.

АҚШ давлат раҳбари таъкидлашича, Москва гўёки "Европа лойиҳаси ва НАТО иттифоқини заифлаштирмоқчи" ва "трансатлантик ҳамжиҳатлигимиз ва қатьиятлигимизга путур етказмоқчи".

Россия “кучли трансатлантик альянс билан музокаралар олиб боришдан кўра, алоҳида давлатларга таҳдид қилиш анча осонроқ”, деб ҳисобламоқда Оқ уй раҳбари. Шу сабабли Байден Украинанинг суверенитетини ҳимоя қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Байденнинг фикрига кўра, Россия билан муносабатлардаги қийинчиликлар Хитой билан бўлган муносабатлардан фарқ қилади, аммо "улар ҳам ҳақиқий", бироқ, ушбу иккала ҳолатда ҳам Вашингтон "можарони истамайди", деб таъкидлади АҚШ президенти.

Теглар:
Москва, Хитой, НАТО, Европа, Россия, Жо Байден, АҚШ

Асосий мавзулар