08:52 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Дунёда
Ҳавола олиш
36910

Беларусь президенти Владимир Путин билан учрашувда COVID-19га қарши Россия вакцинасини дунёдаги энг самарали деб атади.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко COVID-19га қарши Россия вакцинасини дунёдаги энг самарали деб атади. Бу ҳақда у Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.

“Энг самарали вакцина – бу Россия вакцинаси. Бу бутун дунёда тан олинган... Бу энг самарали вакцинадир”, - деди Лукашенко Сочидаги учрашув аввалида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У Россия технологиялари асосида “Спутник V” вакцинасини Беларусда ишлаб чиқариш март ойида бошланишини қўшимча қилди.

“Бу жиддий кўмак, агар бу бўлмаганда, эмлаш борасида қийинчиликка дуч келардик”, - деди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда ҳам сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган. Бугунги кунда ҳукумат ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан чоралар кўрмоқда.

Асосий мавзулар