Москвада энг кўп ҳақ тўланадиган иш ўринлари айтилди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишБанкноты номиналом 1000, 2000 и 5000 рублей.
Банкноты номиналом 1000, 2000 и 5000 рублей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Oбуна бўлиш
Москвада чақириқ асосида ишлайдиган ветеринар ва пўлат эшиклар монтажчисига энг юқори маош таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия пойтахти Москвада чақириқ асосида ишлайдиган ветеринар ва пўлат эшиклар монтажчисига энг юқори маош таклиф қилинмоқда. Бундай мухатассислар ойига 300 минг рублгача олишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости “Работа.ру” тадқиқотларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2020
Юқори даромад келтирадиган касблар маълум қилинди
Ветеринар вазифаси мижознинг уйига бориш, жониворларга ташхис қўйиш ва даволашдан иборат. Номзоддан тегишли олий маълумот ва бир йиллик тажриба талаб этилади. Бундан ташқари, у ўзгарадиган иш жадвалига тайёр бўлиши керак.
Энг кўп ҳақ тўланадиган пўлат эшиклар монтажчиси камида уч йиллик тажриба ва ўзининг асбоб-ускуналарига эга бўлиши керак.
Шунингдек, камида уч йиллик тажбрига эга бинонинг ички қисми бўйича дизайнер, бир йиллик тажрибага эга тендер бўйича мутахассис ва IT соҳасидаги мутахассисларга ҳам энг юқори маош – ойига 250 минг рублгача таклиф қилинмоқда.
Беш йиллик тажрибага эга 1C дастурчиси ҳамда техник-керамист тиш шифокори 200 минг рублгача олиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0