“Ҳақиқий махлуқ”: National Interest Россиянинг Т-90М танкини баҳолади

© Sputnik / Павел Герасимов / Медиабанкка ўтишВоенные учения в Ленинградской области
Военные учения в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Oбуна бўлиш
Американинг The National Interest нашри Россиянинг Т-90М танкини баҳолаб, уни махлуқ деб атади. Т-90М танки Т-90нинг модернизация қилинган намунаси.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Американинг The National Interest нашри Россиянинг Т-90М танкини юқори баҳолаб, уни "кундан-кунга қирғин қиладиган қуролга айланиб бораётган махлуқ" деб атади.
Материал муаллифи журналист Марк Эпископос таъкидлашича, Т-90М - бу синалган Т-90нинг модернизация қилинган намунаси, унинг тузилиши янада такомиллаштирилди. Масалан, танкнинг минораси сезиларли даражада янгиланди, у янги ёнғинни бошқариш тизимини, "Реликт" ҳимоя комлекси билан жиҳозланди, такомиллашган тўп ва янада кучли двигателни олди.
"Қисқаси, Т-90М аввалгиларига қараганда сезиларли даражада тезроқ, янада чидамли ва кўп қирғин келтирадиган қуролга айланди", - дейди The National Interest газетасининг шарҳловчиси.
Россия армияси Т-90 ва Т-90А танклар паркларини Т-90М версиясига янгилашни режалаштирмоқда. Эпископоснинг сўзларига кўра, Т-90 танкларини модернизация қилиш Т-14 “Армата” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Т-90М Урал транспорт муҳандислиги конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Танк яратувчиларининг фикрига кўра, бу Т-90 оиласидаги энг замонавий восита ва замонавий жанговар ҳаракатларга энг мосланган.
Янгиликлар лентаси
0