Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)
Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2022
Oбуна бўлиш
Эндиликда ҳуқуқбузарлик содир этганлар 15 сутка маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган 794-сонли қонунда назарда тутилган.
Белгиланишича, моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлар ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишни ўзида акс эттирган 64−1-модда билан тўлдирилиши маълум қилинганди.
Моддада моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш жавобгарликка олиб келиши назарда тутилган.
Уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилмоқда.
Қолаверса, президентнинг тегишли қонунига кўра, Ўзбекистонда маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилган. Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларига такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0