19:24 07 Декабр 2016
Эфир
Кастро хотирасига бағишланган митинг, архив сурат

Фидел Кастро ҳоки ортилган колонна Куба шарқига қараб юришни бошлади

© Sputnik/ Михаил Воскресенский
Дунёда
Ҳавола олиш
76 0 0

Гавана шаҳрида Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастро ҳокини мамлакат бўйлаб олиб ўтиш маросими бошланди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастро ҳоки ортилган колонна чоршанба куни мамлакат жануби-шарқи, пойтахтдан 900 км масофада жойлашган Сантьяго-де-Куба шаҳрига қараб юришни бошлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Мотам марши Куба вақти билан 07.15да бошланган.

Маросим Гаванадаги Инқилоб майдонидан бошланган. Куни кеча бу ерга Фидел Кастро билан видолашиш учун бир миллионга яқин кубаликлар ташриф буюришган эди. Митинг якунида Фидел Кастронинг укаси Раул Кастро сўзга чиқиб, "Куба халқи ўз курашини давом эттиришини" айтган эди.

Колонна маршрути бўйлаб Куба инқилоби етакчиси — Фиделни сўнгги манзилга кузатгани келганлардан иборат "девор" ҳосил бўлгани хабар қилинмоқда.

Кастро кули 4 декабрь куни Сантьяго шаҳрининг "Санта Ифигения" қабристонига қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Фидел Кастро 25 ноябр куни 90 ёшида вафот этган эди. Кубада 9 кунлик мотам эълон қилинди, давлат байроқлари туширилди, барча байрам тадбирлари бекор қилинди.

Фидел Кастронинг дафн маросимида 27 давлат делегациялари иштирок этиши кутилмоқда.

Теглар:
видолашув, инқилоб майдони, сиёсат, мотам, ўлим, дафн тадбири, Раул Кастро, Фидел Кастро, Куба

Асосий мавзулар