07:53 21 Август 2017
Эфир
Туркияда юз берган терактдан кейинги ҳолат

Туркияда янги йил байрами кунлари қатор портлашлар содир этилиши мумкин - АҚШ элчихонаси

REUTERS/Osman Orsal
Дунёда
Ҳавола олиш
23711

АҚШ элчихонаси ўз фуқароларига жамоат жойлардан узоқроқ юришни, айниқса, чет элликлар тўпланадиган ҳудудларга бормасликни маслаҳат бермоқда

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси Янги йил байрами кунларида ўз фуқароларини огоҳ бўлишга даъват қилиб, хавфсизлик нуқтаи-назаридан уларни оммавий тадбирларга бормасликка ҳамда жамоат жойларидан узоқроқ юришга чақирмоқда, деб хабар қилган РИА Новости.

"АҚШ дипломатик миссияси сизларга шуни эслатиб ўтадики, экстремистик гуруҳлар бутун Туркия бўйлаб, шу жумладан, чет эллик фуқаролар кўпинча тўпланадиган ҳудудларга ҳужум уюштиришда давом этмоқда. Шу боис, АҚШ фуқароларининг оммавий тадбирлар ва янги йил муносабати билан уюштириладиган йиғинларда иштироки тўғрисида қабул қилинган ушбу қарорни ёдда тутишларингиз лозим", — дейилган АҚШ элчихонаси расмий сайтида.

Америкаликларга жамоат жойларидан узоқроқ юриш, айниқса, чет элликлар тўпланадиган ҳудудларга бормаслик тавсия этилган.

Охирги икки ҳафта давомида Туркияда иккита йирик теракт содир этилди (Истанбул ва Кайсерида). Бу портлашлар учун жавобгарликни "Қурдистон озод лочинлари" радикал гуруҳи ўз бўйнига олган. Миналаштирилган автомобиллар портлаши оқибатида 58 киши ҳалок бўлган.

Душанба куни Анқарада "Россия Калининграддан то Камчаткага қадар сайёҳ нигоҳида" фотокўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов отиб ўлдирилди. Туркия ҳукумати маълумотларига кўра, қотил — полиция ходими Мевлют Мерт Алтинташ — куч ишлатиш ходимлари томонидан йўқ қилинган.

Теглар:
сайёҳлар, портлаш, теракт, Туркия, АҚШ

Асосий мавзулар