Жангарилар Туркия паспорти билан Россияга кириб келиши мумкин

Oбуна бўлиш
Шимолий Кавказ жангарилари Туркияда дам олишади, даволанишади, кейин эса визасиз режимдан фойдаланиб Россияга яна қайтиб келишади. Туркия паспортлари ёрдамида, - деди Владимир Путин матбуот анжуманида.

Бутун дунй Туркиянинг тобора исломийлашиб кетаётганидан хавотирда. Шундай экан нафақат иқтисодда баки туризм ва виза режими сожасида ҳам “Биз маълум чоралар кўришга мажбурмиз”, — деди президент.

“Биз Туркияда жангарилар борлигини сезаяпмиз, кўраяпмиз. Улар орасида Шимолий Кавказда жанг қилганлар ҳам  бор. Туркия ҳокимиятига бир неча бор айтишимизга қарамасдан (Россиянинг ашаддий душмани бўлган) Кавказлик жангарилар Туркия ҳудудида бемалол яшамоқда, даволанишмоқда. Уларни ҳатто қўриқлашмоқда. Кейин бўлса, Туркия паспорти билан, визасиз режимдан фойдаланиб, Россия ҳудудига кириб келишмоқда. Биз кейин уларни Кавказда ёки катта шаҳарларимизда тутишимизга тўғри келади. Шунинг учун албатта Туркия билан виза режими киритамиз ва миллий хавфсизлигимизни таъминлаш учун яна бир неча ишлар қиламиз”, — деди Путин. 

 

Янгиликлар лентаси
0