Италиянинг Сорренто бандаргоҳида улкан китнинг жонсиз танаси топилди. Катта эҳтимол билан бу Ўрта ер денгизида топилган энг йирикларидан биридир.
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.
Италиянинг Кунео аэропортида итларга коронавирус билан касалланганларни излаш ўргатилмоқда. Синов фин стартаплари билан биргаликда ўтказилмоқда.
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида жанг қилди. Ушбу жангда унга америкалик Эндрю Санчес рақиблик қилди.
2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида AЭС қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимни имзолаган эди. Республика ва бутун Марказий Осиёда биринчи бўлган бу объект 2028 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Тошкентга қиш қайтиб келди - кўчалар, уйлар, дарахтлар бутун атроф оқ ранг билан қопланди. Оқ рангли машиналар ҳам гўёки қиш манзарасини тўлдириб тургандек.
Шу ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғинига 50 миллион сўмдан маблағ ажратиш ва пойтахтда 30 миллиард сўмлик дарахт экиш таклифларини билдирганди.
АҚШда яна “рус изи” изланмоқда. Бу сафар Капитолийга уюштирилган ҳужумда. Собиқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон бунга гўёки Россия алоқадорлиги ҳақида маълум қилди.
Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов Абу-Дабида ўтказилган UFC'даги дебют жангида қозоғистонлик жангчи Сергей Морозов устидан ғалаба қозонди.
Оҳу яраланган боласидан бир қадам ҳам узоқлашмади, аммо кичкинтой жойидан қўзғала олмасди. Осон ўлжа баҳайбат қанотли маҳлуқ - грифни, қоплонни ва тўнғизни ўзига жалб қилди
Ижтимоий тармоқларда Испания пойтахти марказида рўй берган кучли портлаш видеолари тарқалди. Бутун бир кўча вайрон бўлган.
Оқ лайлак, олий учувчилик санъати: Ту-160 бомбардимончиси ўта мураккаб – осмонда ёқилғи қўйиш машқини бажарди.
Сўнгги 30 йилда энг йирик суд мажлисида "Ндрангета" бандасининг 300дан ортиқ аъзолари иштирок этмоқда. Улар қотиллик, наркотик савдоси ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, божхона органлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмат итларидан фойдаланади. Тошкент ИИББ кинология хизматида итлари гиёҳванд моддаларни қидириш ва гумон қилинувчини ушлашга қандай қилиб ўргатилади - бу ҳақда видеомизда.
Россия ҳаво-космик кучлари бир вақтнинг ўзида ҳарбий машқда олтита Ан-124 “Руслан” оғир ҳарбий транспорт самолётини жалб этишди.
Намойишчилар полицияга қарши тажовузкорна ҳаракатлар қила бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган.
Ўзбекистонда илк бор “Дон дон зики” чемпионати ўтказилди. Турнир “Tashkent City” боғида ташкил этилди.
Шимол ёғдуси - қуёшдан чиқаётган зарядланган заррачаларнинг Ер магнитосфераси билан тўқнашуви натижасида атмосферасининг юқори қатламларида пайдо бўладиган ёрқин нурлар жилоланишидир.
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.
Москвада энг баланд Останкино телеминораси совуқ об-ҳавонинг кучайиши туфайли қор ва муз билан қопланди.