Дональд Трамп “Ислом Давлати”ни ким ташкил қилганини айтди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишМиллиардер Дональд Трамп.
Миллиардер Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллиардер террорчилар гуруҳи ташкил топишида Барак Обама ва Хиллари Клинтон айбдор эканини маълум қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik.  Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Хиллари Клинтон ва Барак Обамани “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳини ташкил қилганликда айблади, РИА Новости хабари асосида.

Дональд Трампнинг чиқиши Associated Press агентлиги томонидан YouTube порталига жойлаштирилган.

Ўзининг ғалати ҳатти-ҳаракатлари билан машҳур Трамп Саудия Арабистони ҳукумати шиалар етакчиларидан бири Нимр ан-Нимр қатл этилиши ҳамда Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси намойишчилар ҳужумига учрагани юзасидан ўз фикрини билдирган. "Ислом Давлатини”ни Хиллари Клинтон Обама билан бирга яратди", — таъкидлади миллиардер ўз чиқиши давомида.

Самолётлар миллиардер Трамп номига самода ҳақоратлар ёздилар. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ осмонида Трампни ҳақоратловчи ёзувлар пайдо бўлди

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Трамп ва Клинтон мамлакатдаги икки сиёсий партиянинг президентликка номзод асосий вакиллари бўлиб, улар ўртасида ҳамиша рақобат мавжуд.

Бироз олдин Клинтон хоним Трампнинг "мусулмонларни АҚШга киритмаслик" позициясини кескин қоралаган эди. "Трамп “Ислом Давлати”нинг энг яхши ёлловчиси", деган эди ўшанда Хиллари Клинтон.

"Ал-Қоида"га алоқадор террорчилардан бири Трампнинг "қайноқ" чиқишидаги жумлалардан ўз видео-мурожаатида фойдалангани Хилларининг юқоридаги сўзларни айтишига сабаб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0